Биз тарозиларни шунчаки сотмаймиз, биз ечимлар таклиф қиламиз!
+998 (78) 150-70-50

Юк авто машиналари тарозиларини модернизатсия қилиш

Юк авто машиналари тарозиларини модернизатсия қилиш

18 июл 2020

Механик автомобил тарозиларини модернизатсия қилиш ишнинг муҳим жиҳати ҳисобланади.

Европа стандартлари ва механик тарозиларга тўғри келмайдиган юк ташиш воситалари тобора кўпроқ фойдаланилаётганлиги сабабли уларни модернизатсия қилиш ушбу муаммоларни имкон қадар самарали ва минимал молиявий инвеститсиялар билан ҳал қилиш имконини беради.

Биз сизга механик автомобил тарозиларини янада илғор ва амалий электрон тарозиларга янгилашда ёрдам берамиз.

Юк авто машиналари тарозиларини модернизатция қилиш

Сиз қуйидаги имтиёзларга эга бўласиз:
• Юқори тортиш аниқлиги
• Ҳисобот  бериш ва  ҳисобга олишни
 автоматлаштириш
• Инсоний хатоларни бартараф этиш
• Хизмат ва фойдаланишни осонлаштиради

Модернизатсия қилишнинг иккита варианти мавжуд, сизнинг танловингиз:

• сиғими 30 тонна бўлган тутқичли тортиш механизмини тарозиларнинг узунлик ва пойдевор қисмини алмаштирмасдан, 40 тоннагача бўлган электрон тортиш ускунасига алмаштириш;
• тортиш платформасини 16 т дан 20 м гача узайтириш ва юк кўтариш қобилиятини 30 т дан 60-80 т гача ошириш билан тутқичли тарози тизимини алмаштириш.

«Масса.уз»  мутахассислари сизга энг фойдали вариантни танлашда ёрдам беради ва барча ишларни бажаради. Биз сизга вақт ва пулни тежашга ва мукаммал натижаларга эришишга ёрдам берамиз.

Мижозларимиз давлат стандартига мувофиқ тортиш ускуналари учун барча керакли оператсион ва метрологик ҳужжатларни оладилар. Компонентлар сертификатланган ва Давлат реестрига киритилган.